06 May 2016
19:09 - Туркча масхарабозлик: Президент Эрдўғон Бош вазирнинг истеъфоси ҳамманинг фойдасига бўлишини Оллоҳдан сўрабди

Бугун жума номозидан кейин журналистларнинг саволларига жавоб берган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Бош вазир Довудўғлининг ҳокимиятдаги партия раислигидан истеъфога кетишини назарда тутиб, ҳозир жиддий қийинчликлар ўртага чиққанини айтар экан, бу истеъфо хайрли, яъни яхши ва ижобий бўлишини Оллоҳдан сўради, дейилади “Миллиёт” газетасининг хабарида.

Ақли бор мусулмонлардан сўраш керакки, дейди мухбиримиз, Ислом дунёси жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисмига айланганига, мусулмонлар сўнги асрларда биронта янгилик яратолмаганларига эътибор бермаётган, замоновий дунёнинг ҳамма янгиликларини яратишни насроний ва яҳудийларга бераётган, демак, мусулмонлардан юз ўгириб бўлган Оллоҳ қандайдир Довудўғлининг истеъфосига эътибор берадими? Кўриниб турибдики, бермайди. Туркиядек давлатнинг Президенти шунақа нарсаларни тушунмаса, Ислом дунёсининг, Турк дунёсининг келажаги қандай бўлади? Табиий, ҳозиргисидан ҳам баттар бўлади.

Ақли бор мусулмонлар, Ражаб Эрдўғон ҳам, Ислом ва Турк дунёсининг ҳақиқий муаммолари билан масхарабозликсиз шуғулланишга бошласалар, Оллоҳ бизга эътибор беришга бошлайди, Оллоҳ берган каллани ишлатишга ўргансак, ишларимиз яхши тарафга кетишга бошлайди.