06 May 2016
16:51 - Россия хавфсизлик хизматлари Марказий Осиёлик террористларни қўлга туширибдилар, Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқмоқда

Ўрисларнинг “Новости” давлат агентлиги ҳозиргина тарқатган хабарда айтилишича, Федерал Хавфсизлик Хизмати ходимлари Сибирнинг энг катта шаҳардаридан бири бўлган Красноярскда 9 май байрами куни терактлар ўтказиш учун тайёрланаётган Маказий Осиёлик террористларни бугун қўлга олишибди. Уларнинг мақсади – шаҳар трнспортида портлашлар уюштириш экан. Тергов ишларига ҳалақит бермаслик учун, ушланганларнинг исмлари ва воқеанинг бошқа тафсилотлари айтилмаган.

Бир неча кун аввал Москвада ҳам айнан Маркзий Осиёлик жангарилар ушланганлиги айтилмоқда. Улар Сурия ва Туркияда иш олиб бораётган террористик ташкилотларнинг топшириқларини бажаришаётгани ҳам иддао этилмоқда.

“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ўткан йилнинг бошларида АҚШ Президенти Барак Обамага ислом тероризмининг илдизлари Ислом динининг Қуръонни хато тафсир қилишдан келиб чиққан тушунчаларида эканлиги, ислом терроризмини куч билан енгиб бўлмаслиги ҳақида хат ёзиб, ислом терроризмининг маркази Туркия ва Марказий Осиёга кўчишини урғулаган эди. Кўриб турибмизки, айнан шундоқ бўлмоқда.