04 May 2016
06:41 - АҚШ 2001 йил 11 сентябрь терактлари ҳақидаги докладини эълон қилмайдиганга ўхшайди, аммо ундан тўғри хулосалар чиқариладими?
Сўнги кунларда АҚШ оммавий ахборот воситалари, кўринишидан, 2001 йил 11 сентябрь терактлари ҳақидаги эндигана тамомланган докладни эълон қилиш-қилмаслик ҳақида баҳсларни эълон қилмоқдадар. Афтидан, бундай доклад тайёр бўлгани ҳақидаги хабар, атайлаб ахборот воситаларига чиқартирилган. Мақсад - жамоатчиликнингт фикрини билиш.

Уни эълон қилмаслик кераклигини гапираётгалар бу доклад Саудия Арабистони билан алоқаларни жиддий ўлчовда бузиши аниқлигини рўкач қилмоқдалар. Чунки, Осама бин-Ладеннинг топшириғи билан амалга оширилган ўша терактларни тайёрлашда Саудия Арабистонининг роли борлиги ҳам докладда аниқланган эмиш. Кўринишидан, саудиялик қандайдир шахсларнинг эмас, бу мамлакат расмийларининг терактларни тайёрлашдаги иштироки ҳақида гап кетмоқда.

АҚШ Марказий Истиҳборот Агентлиги (МИА, инглизча – CIA, русча – ЦРУ) раҳбари Жон Бреннаннинг (расмда) айтишича, бу докладнинг 28 саҳифаси терактларни тайёрлашда Саудия Арабистонининг ролига бағишланган бўлиб, унда Саудия расмийларининг иштироки ҳақида тўла исботланмаган информация бор эмиш. Шу сабабдан, у ҳам докладни эълон қилмаслик тарадори экан.

АҚШдек давлатнинг шундай муҳим масала бўйича докладида 28 саҳифа тўла исботланмаган информацияга асосланганига ишониш қийин. Кўринишидан, ҳамма нарса исботланган. Аммо, ҳозир, яъни Яқин Шарқда Россия-Эрон-Сурия ва феълан уларга қўшилиб бораётган Ироқни ҳам ўз ичига олувчи коалиция сунний араб давлатлари тарафидан қўллаб-қувватлаётган Ғарбдан кучлироқ бўлиб турган нозик бир пайтда, АҚШ Саудия билан алоқалари бузилишидан қўрқмоқда.

Жон Бреннан 2001 йил терактлари ҳақида гапирар экан, ҳозир замонавий ислом терроризмининг марказига айланган ИШИД ҳақида ҳам гапирибди. У ИШИДнинг пайдо бўлишини феномен, яъни муҳим ва ҳиссиётли ҳодиса деб баҳолар экан, жумладан шундай дебди: “Биз бу ташкилотни йўқ қиламиз, менинг бунга ҳеч шубҳам йўқ. Биз аввал бу ташкилотни даҳшатли ҳужумлар уюштиришга йўналтираётган раҳбариятини йўқ қилишимиз керак. Агар биз Боғдодийни йўқ қилсак, бу - ташкилотнинг фаолиятига жиддий таъсир кўрсатади, ташкилот буни сезади”. Табиий, Боғдодий деганда ўзини Халифа деб атаётган Абу Бакр ал-Боғдодий назарда тутилмоқда.

Аслида, “Ҳаракат”нинг фикрича, бу доклад эълон қилинса яхши бўларди. Ана ўшанда АҚШ, қолаверса, бутун Ғарб, ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг Қуръонни хато тафсир этилишидан келиб чиққан хато тушунчаларида эканлинини, ҳақиқий Ислом давлатлари, жумладан Саудиянинг ислом терроризмини қўллаб-қувватлаши табиий нарсалигини, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказилмагунча, ИШИД, Толибон, Ал-Қоида каби террористик ташкилотлар, уларнинг Осама бин-Ладен ва Абу Бакр ал-Боғдодий каби лидерлари йўқ қилинса ҳам, ислом терроризмнинг ўзини йўқ қилиб бўлмаслигини тушунмаётганлари маълум бўлиб қоларди.

Ғарб шундай муҳим нарсаларни тушунмаётгани танқид остига олинса, Ғарб бор ҳақиқтни тезроқ тушунган ва Ислом динига ислоҳотлар ўтказишда ёрдам бериб, Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилишининг тезлатилишига ҳисса қўшган бўларди.