03 May 2016
22:13 - Тожикистоннинг "Талко" алюмин компанияси ишчи-хизматчилар сонини камайтиришга бошлабди ёки давом эттирмоқда. Сабаб нима?

Тожикистоннинг "Талко" алюмин компанияси ишчи-хизматчилар сонини камайтишни бошлабди ёки давом эттирмоқда. Сабаб нима?

Маълумки, Ўзбекистон тарафи асосли равишда ўз чегарасига яқин жойда жойлашган Тожик алюмин заводининг бизнинг мамлактимиз одамлари, уй ҳайвонлари, ўсимликлари ва умуман табиатига зарар етказаётгани гапириб, бу заводни ёпишни кўп марта талаб қилган. “Ҳаракат” агентлиги ҳам бу мавзуда кўплаб материаллар тарқатган.

Тожикистондаги мустақил Asia-Plus агентлиги кеча тарқатган хабарга кўра, "Талко" алюмин компанияси ўз ишчи ва хизматчилари сонини 600 га камайтиришга қарор қилибди. Бу биринчи қадам бўлиб, ишчи ва хизматчиларнинг сонини қадамма-қадам ҳозирги 8 мингдан 6 мингача туширилар эмиш. 2008 йилгача "Талко"да 13 минг одам ишлаганги ҳам айтилмоқда. Демак, бу ерда ишчилар сонини қисқартириш аввалдан давом этмоқда.

Хабарда бу қисқартириш атрофида бўлаётган жанжалларга, ишдан чиқарилганларни иш билан таъминлаш масалаларига эътибор берилади, аммо бу қисқартиришлар заводнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини, демак, Ўзбекистон экологиясига ҳам берилаётган зарарни камайтириш билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги умуман тилга олинмайди.