03 May 2016
20:37 - Обид қорига суиқасдда айбланган шахснинг жазо муддати ўзгаришсиз қолдирилди
Бир қатор оммавий ахборот воситалари Швеция судининг апелляция ҳайъати ўзбекистонлик имом Обид қори Назаровга суиқасдда айбланган Юрий Жуковскийга нисбатан аввал чиқарилган умрбод қамоқ жазосини кучида қолдирди.

У Обид қори Назаровни 2012 йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида отиб кетишда айбланган. Қотилликда гумонланган Жуковский ўтган йил Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган. Қори ака эса шу кунгача касалхонада кома ҳолатида қолмоқда.

Аслида, Обид қорига суиқасд воқеаси атрофида ҳалигача жавобсиз қолган саволлар кўп. Биринчидан, Юрий Жуковский нима учун бундай қотилликка қўл урди. Адолат нималигини билмайдиган ва адолат учун курашмайдиган Путиндек одам нима сабабдан ўз миллатдошини Швецияга ушлаб берди? Агарда қотиллик Ислом Каримнинг топшириғи билан қилинган бўлса, нима учун Швеция буни исботлаш ва Ислом Каримни халқаро даражада шарманда қилиш учун ҳеч нарса қилмаяпти? Ва ҳоказолар.