03 May 2016
20:15 - Ўзбекистонда 30 минг гектар пахта майдони қисқартирилади
Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, мамлакатда 30,5 минг гектар суғриладиган пахта майдонлари ўрнига мева ва сабзавот етиштириш режалалаштирилмоқда. Мазкур экин майдонларида аввало сабзавот ва картошка, шулар қаторида, озуқа экинлари, ёғ-мой олинадиган ва бошқа ўсимликлар экилади, боғ ва узумзорлар барпо этилади.

Президент Ислом Карим Москвага сафари давомида ғарб санкциялари остида қолган Россияга мева ва сабзавот экспортини ошириш мақсадида Лубянканинг топшириқларини бажармоқда, шекилли.

Аслида, пахта майдонларини қисқартириш эмас, пахта билан боғлиқ тўқимачилик саноатини ривожлантириш ва шу йўл билан пахтадан олинадиган фойдани ошириш устида ишлаш керак. Аммо, мавжуд режимнинг ҳукуматида бундай масалаларни тушунадиган ақл эгалари йўқ.