03 May 2016
19:43 - Россия ва Ўзбекистон ўртасида судланган шахсларни айрибошлаш йўлга қўйилади
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан судланган шахсларни ўзаро алмашиш ҳақидаги шартнома тузиш ҳақида Адлия вазирлигига фармойиш берди. Россия Адлия вазирлиги сайтига кўра, вазирлик мазкур шартнома лойиҳасига ҳукумат томонидан таклиф қилинган, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаган ўзгаришлар киритиш ва Ўзбекистон томони билан келишувга эришилгач, Россия номидан уни имзолаш учун топширади.

Мазкур шартнома айниқса ўзбеклар учун фойдали бўлиб, мардикорлик учун Россияга борган ва бирор сабаб билан қамалган ҳамюртларимизни Ўзбекистонга кўчириш борасида фойдалидир.