02 May 2016
21:11 - GM Uzbekistan ширкати раҳбари Тоҳиржон Жалилов қамоққа олинди

Сўнгги 6 йил давомида миллий автоконцернни бошқариб келган Тоҳиржон Жалилов мамлакатда йиғилган машиналарни Россияга эскпорт қилишда ноқонуний схемалар ёрдамида катта миқдордаги маблағларни ўзлаштирганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Айни пайтда "Ўзавтосаноат" ширкати бошқаруви раиси ўринбосари ҳам бўлган бу мулозимнинг МХХ изоляторида сақланаётгани айтилмоқда.

Дастлабки маълумотлага кўра, машиналар қоғозда Россияга “экспорт” қилинган¸ аслида эса ғайриқонуний схемалар орқали сунъий дефицит зонасига айлантирилган Ўзбекистон ичкарисида пулланган.

Агар бу одам автомобилларни ўзимизда сотган бўлса, бу олқишланиши керак. Аммо, қандай схемалар орқали бундан ўзига пул чиқаргани ҳам тушунтирилса яхши бўларди.