02 May 2016
20:37 - АҚШ долларининг курси 2900 сўмдан ошди, “қора бозор”да қиймат сал пасайди

Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 3 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2904 сўм 68 тийин этиб белгиланди. Бу 26 апрелдаги курсга нисбатан 5 сўм 42 тийинга кўпди.

“Қора бозор”да эса АҚШ валютасининг қиймати сал пасайди. Бугун тушдан сўнг саррофлар уни 6350 сўмдан харид қила бошлашди, бир ҳафта олдин бир доллар 6350 сўм эди.