02 May 2016
11:29 - Туркия: 1 май куни шарқда ПКК ва ИШИДчилар терактлар уюштирар экан, ғарбда анархистлар масхарабозлик қилдилар

Туркиянинг шарқий қисми ростакам уруш ичида десак бўлади. Курдларнинг Ғарб тарафидан ҳам террористик деб топилган ПККчилари ҳар куни қон тўкмоқалар, ўзлари ҳам қонга ботмоқдалар. Кеча улар асосан курдлар яшайдиган Диёрбақир вилоятида икки бомбали ҳужум уюштирдилар. 1 аскар ўлди, 23 нафари ярадор бўлди. Бундай терактлардан кейин Туркия ҳарбийлари одатда катта операция ўтказадилар ва ўнлаб террористларни йўқ қиладилар. Бу гал ҳам шундай бўлиши шубҳасиз.

Ғозиантеп вилояти Хавфсизлик Хизмати Бошқармаси олдида эса, ИШИДчи Исмоил Гунеш ўзини-ўзи портлатиши натижасида 2 полициячи ҳалок бўлди, 19 полициячи ва шу атрофдан тасодифан ўтаётган 4 киши ярадор бўлди.

Хўш, Туркиянинг ғарбида нима бўлмоқда. Кеча Халқаро меҳнаткашлар бирдамлик куни 1 май муносабаи билан 20 нафар анархист намойиш ўтказиш учун Измир шаҳар марказида тўпланишга бошлаганда, хавфизлик хизматчилари уларни бомба қидирувчи жиҳозлар ичидан ўтказмоқчи бўлишди. Бунга рози бўлмаган эркак ва хотин анархистлар кийимларини ёчиб, яъни салкам қип-ялонғоч бўлиб, гўёки бомбалари йўқлигини кўрсатиш учун масхарабозлик қилибдилар. Уларни расмда кўраяпсиз.