27 April 2016
11:33 - Ўзбекистонлик мардикорлар билан тўла автобус Россияда ағдарилиб кетди, тан жароҳати олганлар бор
Россия Федерациясининг Самара вилояти ҳудудида салонида 60 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилди. Ҳалокат оқибатида автобус ичида бўлган уч ўзбекистонлик ўртача тан жароҳати олибди. Автобус Чимкент шаҳридан бир кун аввал йўлга чиққан ва Россиянинг Краснодар ўлкасига кетаётган экан.

Дастлабки тахминларга кўра, ҳамюртларимиз меҳнат мигранлари бўлиб, улар киракаш автобус воситасида Россияга тирикчиликка йўл олишган. Полиция автоҳалокат сабабларини ўрганмоқда.