27 April 2016
08:31 - Сиёсий фильмлар ишлаётган Ҳилол Насимов “Ўзбекфильм”га раҳбар бўлди, Ўзбекистоннинг яқин тарихига оид биронта фильм яратиладими?

“Одноклассники”, “Гумроҳлар” сингари сиёсий руҳдаги бадиий фильмлар яратиб, ҳукуматнинг назарига тушган таниқли актёр ва режиссёр Ҳилол Насимов “Ўзбекфильм” акциядорлик жамияти директори этиб тайинланди. “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизматига кўра, 2015 йилнинг 15 октябрида “Ўзбекфильм”нинг вақтинчалик раҳбари этиб, журналист Комилжон Шамсиддинов тайинланганди. Ундан ҳам аввалги директор Файзираҳмон Усмонов миллиардлаб талон-тарожликлари туфайли лавозимидан четлатилгани ҳақида 2014 йил 4 декабрда хабар бергандик.

“Ўзбеккино” ва “Ўзбекфильм” ширкатларида ўтган йили содир этилган йирик миқдордаги талон-тарожликлардан хулоса қилиш мумкинки, мамлакатда кино индустрияси хусусийлашмай, киночиларнинг тижорий фаолияти йўлга қўйилиб, унга эркинлик берилмас экан, вазият ўзгармай қолаверади.

Аммо, бундан ҳам муҳимроқ бир нарсага ўқувчиларимиз эътиборини қаратмоқчимиз. Гап шундаки, “Бирлик” Халқ Ҳаракати бошқа республикалардаги халқ ҳаракатлари ва фронтлари билан биргаликда СССРдек аждаҳони йиқитиб, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирганига 25 йил бўлмоқда.

Бироқ, бу йиллар ичида мумтақиллигимизнинг тархи билан боғлиқ биронта бадиий ёки ҳужжатли фильм яратилгани йўқ. Сабаби – бундай фильмни “Бирлик”нинг афсановий кураши ва Лубянканинг одам бўлган Ислом Каримнинг “Бирлик”га қарши олиб борган урушини кўрсатмасдан қилиб бўлмайди.

Демак, Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимини ағдарилишини кутиш, тўғрироғи, унинг ағдарилишини тезлаштириш, бунинг учун ўзбек миллатини бу каби масалалар устида ўйлашга ўргатиш учун ҳаракат қилиш керак.