25 April 2016
22:14 - Шу соатларда Режимбоши Ислом Карим ва Кремлбоши Владимир Путин норасмий учрашув ўтказмоқдалар
Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ва Ислом Каримнинг учрашуви шу соатларда ўтказилаётган бўлса керак. Чунки, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бир неча соат аввал шундай деган эди: "Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ташрифининг норасмий қисми ўтказилади. У Москвага бугун етиб келади ва икки давлат президентлари юзма-юз учрашиб, биргаликда тушлик қилишади".

Матбуот котибига кўра, 26 апрель куни ташрифнинг музокаралар ва ҳужжатлар имзолаш каби расмий қисмлари ўтказилади. Икки давлат раҳбарлари халқаро ва ҳудудий масалалар бўйича фикр алмашиб, МДҲ, ШҲТ ва БМТ каби кўп томонли ташкилотлар доирасидаги минтақавий ҳамда халқаро масалаларнинг долзарб жиҳатларини, ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича фикрлар алмашишади.