22 April 2016
17:47 - Ўзбекистонлик спортчи Россия Давлат думаси депутатига айланиши мумкин
Ўзбекистон фуқароси сифатида эркин кураш бўйича дунёнинг бир неча марта чемпиони ҳам бўлган Артур Таймазов «Единая Россия» партияси номидан Россия Давлат думаси депутатларни саралаш бўйича дастлабки овоз беришлар учун номзод сифатида рўйхатга олинди. Ўтган йилнинг октябрида Ўзбекистон номидан иштирок этиб, эркин кураш бўйича учинчи марта олимпиада чемпиони бўлган Артур Таймазовнинг депутат бўлиш имконияти катта. Аммо унинг қачон Россия фуқаролигини қабул қилгани, Ўзбекистоннинг бу воқеага муносабати аниқ эмас.

Асли осетиялик, Ўзбекистон номидан курашган Артур Таймазов мамлакат тарихидаги олтита Олимпиада олтин медалнинг учтасини эгасидир (2004, 2008, 2012). У 2000 йилги Олимпия ўйинларида кумуш медал олган, икки марта жаҳон чемпиони, 2 марта Осиё чемпиони, 3 марта Осиё ўйинлари чемпиони бўлган.