20 April 2016
12:13 - Фарғонада “Бирлик”чи Эргаш Бобожон вафот этди

Бугун Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида “Бирлик” фаоли, иқтисод фанлари номзоди Эргаш Бобожон 79 ёшида вафот этди. Эргаш ака мустақилликнинг дастлабки йилларида компартиянинг Қўқон шаҳар совети депутати бўлган, аммо шунга қарамай “Бирлик” сафларига ўтганди. Қўқонда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат билан учрашган бу дилбар инсон кейинчалик халқимизнинг илк миллий озодлик ҳаракатини водий вилоятларида ёйилиши, ҳаракатнинг позицияси мустаҳкамланишида ўз ҳиссасини қўшди.

Ажойиб дўст, камтар инсон кеча Тошлоқдаги Ахшак қабристонида тупроққа берилди. У кишини Аллоҳ раҳматига олсин!