18 April 2016
21:45 - Профессор Баходир Бегалов Молия Институтига ректор этиб тайинланди, порахўрлик гуллайверади

Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси раиси ўринбосари, иқтисод фанлари доктори, профессор Баходир Бегалов Тошкент Молия Институтининг ректори этиб тайинланди. 1968 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида туғилган бу одам Москвада таълим олган, илмий даражаларига ҳам ўша ёқда эришган.

У 1992—2012 йилларда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетида ишлаб, проректор лавозимигача кўтарилган, сўнгги 4 йил давомида эса, Давлат Статистика Қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаш билан биргаликда Иқтисодиёт Унииверситетида ўриндошлик асосида профессорлигини ҳам давом эттирган.

Демак, Баходир Бегалов Ўзбекистонда тўла порахўрлик ботқоғига ботган олий ўқув юртларидаги атмосферани жуда яхши билади ва янги лавозимида порхўрликни яна ҳам юқорироқ даражаларга олиб чиқади. Тан олиш керакки, порахўрлик бўлмаса, Қозоғистондаги дворникларидан ҳам кам маош оладиган ўзбек профессорлари профессор каби ҳаёт кечиролмайдилар, дворник даражасида яшашни истамайдилар.