15 April 2016
20:21 - ЮНИСЕФ Ўзбекистонга 33 миллон АҚШ доллари бермоқчи
Бугун Парижда БМТ қошидаги Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 2016-2020 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурига оид режа тасдиқланди ва режа доирасида 33 миллон АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция шартномаси қимзоланди. ЮНИСЕФ тарқатган маълумотга кўра, ушбу дастур бола саломатлиги, таълим ва болалар ҳимоясига қаратилган мақсадларга мўлжалланган.

ЮНИСЕФ ушбу дастурни амалга ошириш учун босқичма-босқич 33 миллион АҚШ доллари ажратади. Мазкур дастур БМТнинг Ўзбекистондаги тараққиёт дастури ва Ўзбекистон ратификация қилган "Бола ҳуқуқи" ҳақидаги Конвенцияга мувофиқ ишлаб чиқилган.