14 April 2016
20:02 - АҚШ Давлат Департаменти ниҳоят ҳисоботларида сиёсий ҳуқуларни урғулай бошлади, Ислом Каримни қаттиқ танқид остига олди
АҚШ Давлат Департаментининг куни кеча эълон қилинган турли мамлакатлардаги инсон ҳуқуқларига оид ҳисоботида Ўзбекистон анъанавий равишда Шимолий Корея, Куба, Хитой, Эрон ва Судан қаторига қўйилган. Ҳисоботда қўрқув ва қабоҳат ҳукм сураётган мазкур мамлакатлардаги аҳвол рақам ва далиллар воситасида таҳлил этилади. Давлат Департаментининг янги ҳисоботи ўтган йилгиларидан фақрли ўлароқ сиёсий ҳуқуқлар вазияти таҳлили билан бойитилган.

Хусусан, ҳисоботнинг Ўзбекистонга тегишли қисмида президент Ислом Карим ҳукумати фуқароларга ўз раҳбарларини сайлов воситасида ўзгартириш имконини бермаётгани айтилади. Ҳисоботда Ўзбекистон конституциясидаги бир киши икки мартадан кўп президентликка сайлана олмаслиги ҳақида модда борлигига қарамай, Каримов 2015 йили президентликка тўртинчи марта қайта сайлангани таъкидланади.

Ҳисоботнинг бошқа қисмлари анъанавий бўлиб, унда инсон ҳуқуқлари бузилишининг турли шакллари, жумладан, сўз ва виждон эркинлиги, қийноқлар, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилишининг турли шакллари тилга олинади.