14 April 2016
17:12 - Россияда ўзбекларнинг фоҳишахонаси бекитилганди, Германияда туркларники бекитилди

Кечаги хабарларимздан бирида Россиянинг Воронеж шаҳрида ўзбекистонлик аёл Нигора Сотиболдиева очган фоҳишахона бекитилгани, бу аёл ҳибсга олиниб, 5 йилгача қамалиши мумкинлигини билдиргандик.

Туркиядаги энг катта Миллиёт газетаси бугун хабар беришича, Германиянинг пойтахти Берлинда турклар яратган Артемис исмли люкс фоҳишахона бекитилибди. 900 нафар полициячи (бунга ишониш қийин, аммо Миллиёт газетасида айнан 900 дейилган) бу фоҳишахонани ўраб олиб, фоҳишахонани ишлатаётган 5 кишини ҳибсга олибди, тинтувлар натижасида юз мингларча евро нақд пул топилибди.

2005 йилда расман рўйхатдан ўтиб очилган бу фоҳишахона энди расман бекитилса керак, дейилади хабарда. Аммо, уни бекитилишининг сабаби кўрсатилмайди. Германияда фоҳишалик расман рухсат берилган бизнес бўлганини ҳисобга олсак, Артемис исмли люкс фоҳишахона солиқ тўлашдан қочиб қилаётган ишлари учун бекитилади.