13 April 2016
20:52 - Москвада 22 яшар ҳамюртимиз фожиали ўлим топди
Россия пойтахтидаги “Москва-сити” бизнес марказида 100-нчи қаватдан қулаб тушган 22 яшар ўзбекитонлик ўғланнинг фожиали ўлими ўрис матбуотида овоза бўлди. Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва шаҳар бош бошқармаси мулозимлари ҳатто йигитнинг ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаяпти.

1994 йилда туғилиб, “Москва-сити” бизнес марказида фожиали ўлим топган исми айтилмаётган бу йигит шу ерда пайвандчи бўлиб ишлаб келган. Полиция терговолди суриштируаларни ўтказмоқда.