13 April 2016
20:16 - Ўзбекистоннинг собиқ прокурори Европада айшини сурмоқда
Мамлакатда қарийб 16 йил давомида прокуратура органларига раҳбарлик қилган Рашид Қодиров оиласи билан Латвияда яшамоқда. Латишларнинг Kompromat нашри келтирган хабарга кўра, Рашид Қодиров ва унинг оиласи мамлакатдаги Суниши қишлоғидаги муҳташам саройда яшамоқда. Иморатлардан бири Қодировнинг куёви Тимур Каримов, иккинчиси Қодировнинг ўғли Алишер номига расмийлаштирилган.

Халқаро хусусий адвокатлик фирмасига эга бўлган Алишер Қодировнинг хорижда, жумладан, Вашингтон марказида ҳам каттагина иморати борлиги айтилмоқда. Адвокатлик фирмаси деб юритиладиган мазкур кошона Ўзбекистонннинг АҚШдаги элчихонаси биносидан анчайин катта.

Хуллас, Латвиянинг Суниши қишлоғи Ўзбекистондан қочиб бораётган коррупционерларнинг овулига айбаниб бормоқда. Евроҳудудга кирувчи бу масканда хавзсизлик таъминланган, маскан жамоатчилик нигоҳидан олисда, дейди мухбиримиз.