12 April 2016
20:33 - Навбатдаги масхарабозлик: Ўзбекистонда қонунчилик назоратини бундан буён парламент амалга оширармиш
Бугун амалга қирган янги қонунга мувофиқ¸ Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари¸ уларнинг мансабдор шахслари қонунга қанчалик амал қилаëтганини назорат қилиш парламент ваколатига ўтди. Ислом Карим томонидан имзолаган “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонун матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. 28 моддадан иборат янги қонун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сена ва аъзолари¸ парламентдаги фракция ва гуруҳлар¸ шунингдек¸ Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсман) давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда улар мансабдор шахслари фаолиятининг қонунийлигини назорат қилиш ваколатини беради.

Қонунга кўра, Олий Мажлис халқнинг эрки ва иродасини ифода этувчи олий орган сифатида мутлақ мустақил бўлиши ва халқ томонидан умумий овоз бериш йўли орқали сайланиши лозим. Аммо бизнинг мамлакатимизда депутатларнинг аввалдан тайёрланган рўйхати давлат ҳокимяти органларининг қўлида эканлиги ҳаммага маълум. Демак, парламент назорати давлат ҳокимяти органларининг қўлидадаир, демократия йўқ экан, шундайлигича қолаверади.

Ислом Карим имзолаган қонун навбатдаги масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Мухолифатнинг мақсади – мамлакатни айнан шу каби масхаразбозликлар қучоғидан қутқариш, Ўзбекистонни демократик ва фаровон давлатга айлантириш.