09 April 2016
19:06 - Ўзбекистонда бугун Амир Темурни эмас, унинг туғилган кунини эслашди. Ўзбеклар подага айланиб бораётганларидан уялаётганлари яхшиликкадир!
Ҳа, бугун Амир Темур туғилган куннинг 680 йиллиги. Шу муносабат билан Тошкентдаги Амир Темур номидаги хиёбонда Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари, давлат муассасаларининг вакиллари ва турли даражадаги зиёлилар бу улуғ саркарданинг ҳайкалига гул қўйиш маросимини ўтказдилар. Бу ерда дипломатик корпус вакиллари ҳам бор эди.

Минг афсуски, Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган тадбирларда соҳибқироннинг туғилган куни эсланди, улуғ инсоннинг улуғ ишлари эмас. Нимага?

Нимга бўларди, агарда Амир Темурнинг улуғлиги ва биз унинг авлодлари эканлигимиз эсланса, ўзбек халқи Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукм сураётган тожиклар режими остида миллат сифатини йўқотиб, оддий подага айланиб бораётгани кўриниб қолардику. Ўзбеклар кечагина отдан тушган қозоқларга мардикорлик қилаётгани, Ўзбекистонда ўртача ойлик ривожланган Ғарб давлатлари ва Россияни қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 баравар камлиги, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олиб, шунга чидаб юрадиган чўчқаларга айлангани каби фактлар гапирилмаса ҳам, ақли бор ҳар одамнинг ҳаёлига шулар келишга бошлардику.

Биз, ҳақиқий ўзбеклар, дейди мухбиримиз, Амир Темурнинг улуғлигини, Кремлнинг топшириғи билан Амир Темур авлодларини бугунги ҳолга туширган Ислом Карим режмидан тезроқ қутилишни ва Амир Темур авлодлари эканлигимиздан фахрланадиган миллатга қайтадан айланишни ўйлашимиз керак.

Ҳа, дарвоқе, Самарқандда “Соҳибқирон авлодимиз!” номли театрлаштирилган тадбир ўтказилгани ҳам хабар қилинмоқда. Қизиқ, бу тадбир иштирокчилари Амир Темур авлодлари эканлигимиздан фахрланишга арзийдиган одамлар эканлигимизни кўрсатувчи биронта мисол келтиролдилармикан?

Ким билади, Тошкентда Амир Темур ҳайкали олдида бош эгиб турган расмдагилар, айнан биз қўйган саволлар устида ўйлаб ва уларни очиқча гапиришга ҳам кучлари етмайдиган ифлосларга айланганларини тушуниб етиб, шундан изтироб чекиб туришмаяптимикан?