08 April 2016
20:49 - Ўз боласини 10 000 долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод тумани судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси (Одам савдоси) билан айбланган фарғоналик Орзигул Аҳмадалиева 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Маълум бўлишича, Фарғонада истиқомат қилган О.Аҳмадалиева оила аъзоларига билдирмай, бир эркак билан шаръий никоҳдан ўтиб яшаган ва орттирган боласини Зуҳра исмли фуқарога 10 минг АҚШ долларига сотган.

Фарзандфуруш аёл чақалоқни сотиб олувчи фуқаро З.Маликовага нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақда тилхат ёзиб бераётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланибди.