07 April 2016
22:46 - Таниқли актёр Бахтиёр Қосимов вафот этди
Бугун таниқли актëр Бахтиëр Қосимов 63 ёшида саратон хасталигидан вафот этди ва унинг жасади Тошкентнинг Хўжа Аламбардор қабристонида тупроққа берилди. Маъракада жамоатчилик вакиллари, унинг ҳамкасблари ва қариндош-уруғлар иштирок этишган.

Бахтиёр Қосимов¸ “Келинлар қўзғолони”¸ "Шайтанат"¸ "Оловли йўллар", "Гумроҳлар", "Паризод", "Учар отлар", "Ёдгор" каби жами 37 та фильмдаги турли қиёфадаги роллари билан жамоатчиликнинг меҳрини қозонганди.