07 April 2016
18:30 - Ўзбекистонда гиёҳванд ва психотроп моддалар рўйхати янгиланди
Norma нашрининг билдиришича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш Давлат комиссияси қарори билан мамлакатда 289 турдаги гиёҳванд моддалар таъқиқланди. Аввал бу рўйхатда 220 номдаги гиёҳванд моддалар қайд этилганди. Айни пайтда Ўзбекистонда айланмаси чекланган 81 номдаги психотроп моддалар рйхати ҳам тузиб чиқилган.

Қарорда, шунингдек, жиноий ва маъмурий жазо берилиши мумкин бўлган наркотик миқдори ҳам белгилаб берилган. Масалан, 0,01 грамм морфин учун жиноий жавобгарлик, бу миқдордан оз бўлган морфин учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши назарда тутилган.