06 April 2016
22:04 - Путин Россияда меҳнат муҳожирларини назорат қилувчи хизматнинг мақоми ўзгартирди, тахтини мустаҳкамалаш ҳаракатига тушди
Россия президенти Владимир Путиннинг қарорига мувофиқ, Федерал Миграция Хизмати ва Наркотиклар Назорати бўйича Россия Федерал Хизмати Ички ишлар вазирлигига бириктирилди. Улар эндиликда ўз фаолиятларини полиция таркибида амалга оширадилар. Шунингдек, Путин ўз ҳокимятининг хавфсизлигини ошириш мақсадида бевосита ўзига бўйсинувчи Миллий Гвардия ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан шуғулланадиган “Юнармия” (Юная Армия –Ёшлар Армияси) ҳаракатини таъсис этди.

“Биз ФМХни ИИВ тизими таркибига киритаяпмиз. Бу тузилма ўз самарали ишини мустақил ҳолатда, аммо Ички ишлар таркибида давом эттиради, деган фикрдаман. Бу Миграция Хизматига ҳам тегишли гап. Хорижликларнинг меҳнат шартномалари масаласида жиддий муаммолар мавжуд. Бу масалани биз ҳукумат раҳбари билан ҳам муҳокама қилдик. Ички Ишлар Вазирлиги, Миграция Хизмати ва Наркотиклар Назорати Хизмати ҳамда Ички қўшинлар ва Миллий Гвардия билан ҳамкорликда ўз ишини пишитмоғи лозим”, деди Владимир Путин.

Миллий Гвардия ва Юнармия каби структураларнинг тузилиши - Путин тахти қимирлаб қолганидан хавотирга тушганлигини кўрсатади.