05 April 2016
18:34 - Порахўр солиқчимиз Россияда ҳибcга олинди
Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикаси Уфимск туманида маҳаллий полиция порахўрликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик солиқ инспекцияси ходими, 36 яшар Қаҳрамон Турсуновни ҳибсга олган. Турсунов тўрт йил муқаддам мамлакатимизда солиқ соҳасида ишлаган пайти хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш ва порахўрликда айбланган.

Пойтахтдаги солиқ инспекциясида ишлаган бу шахс ўша пайтда ишчиларига ойлик бермаган ва солиқ тўлашдан бўйин товлаган тижорат фирмасини текширган ва қонунбузарликни яшириш эвазига фирма эгасидан пора олган ва савдо дўконларининг бирини хотинининг номига расмийлаштиришни талаб қилган. Фош бўлгач, Россияга қочиб кетган.