05 April 2016
17:22 - Сурияда таниқли экстремист воиз ва ўзбек жангарилари ўлдирилди

Reuters агентлиги хабарига кўра, Суриянинг Идлиб вилоятида амалга оширилган ҳаво ҳужумлари натижасида “Жабҳатан-Нусра” воизи ва камида 20 жангари ўлдирилди. Уларнинг орасида ўзбек жангарилари ҳам бор. “Суриялик” лақаби билан танилган, “Жабҳатан-Нусра” воизи Абу Фиросни йўқ қилиш ўрис ҳарбийларининг чекига тушган.

Абу Фирос “Жабҳатан-Нусра” ташкилотининг воизи ўлароқ барча баёнотлар ва чиқишларни аалга ошириб, жангариларни руҳлантириб келарди. Ўтган асрнинг 80-йилларида у афғон мужоҳидлари томонида туриб жанг қилган, Ал-Қоида етакчиси Усома бин Лодиннинг сафдоши эди.