04 April 2016
22:25 - Фирибгар ҳамюртимиз Брянскда ҳибсга олинди
Сурхандарё вилояти ИИБнинг Жиноят қидирув бўлими томонидан фирибгарликда айбланиб, халқаро полиция қидирувига берилган ҳамюртимиз Майсара Давлатова ҳибсга олингани хусусида ўрис мтабоути ёзди. Маълум бўлишича, Майсара Давлатова Россияга кириш пайтида чегарада ушланган.

Майсара Давлатова икки йил муқаддам сурхондарёликлардан бирига тегишли бўлган уйни сохта ҳужжатлар асосида 93 миллион сўмга (қора бозор курсида 14,3 минг АҚШ доллари) сотган ва пулини олиб, воқеа жойидан ғойиб бўлган. Майсаранинг иши энди бирламчи ўрис полицияси томонидан ўрганилади ва лозим ҳолода Ўзбекистонга депортация қилинади.

Таъкидлаш керак, Ўзбекистонда жиноят содир этиб, Россия ҳудудида яширинаётган ҳамюртларимиз сони ҳатто бир неча мингни ташкил этади. Бу хусусда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мажлисларида кўп марта гапирилган.