01 April 2016
17:38 - “Болалар” эстрада гуруҳининг собиқ солисти Баҳодир Пўлатов Фарғонага иккинчи раҳбар этиб тайинланди
Баҳодир Пўлатов Фарғона вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган бу йигит мустақилликнинг дастлабки йилларида “Болалар” эстрада гуруҳининг хонандаси сифатида жамоатчиликка танилганди.

Маълум бўлишича, отарчиликдан бир юмалаб прокурорга, сўнг ҳокимнинг биринчи ўринбосарига айланган Баҳодир Пўлатовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиё бу лаозимга лавозимга таклиф қилган.