30 March 2016
01:06 - Нурсултон Назарбой ЕИнинг маркази Брюсселда, Ислом Карим инида
Қозоқларнинг расмий давлат ахборот агентлиги Казинформ билдиришича, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой кеча ишчи ташриф билан Белгия Қироллигининг пойтахти Брюселга келди ва биринчи бўлиб, бу шаҳарда 22 март куни террористик ҳужумлар натижасида ҳалок бўлганларнинг хотирасига гул қўйиш маросимида иштирок этди.

Маълумки, ўша куни Брюсселдаги аэропортда ва шаҳар метросида ўзини-ўзи портлатган исломчи террористлар 33 ёки 35 кишининг ўлимига ва 300 дан кўпроқ кишининг ярадор бўлишига сабабчи бўлгандилар. Нурсултон Назарбой Қозоғистон ҳар қандай терроризмни қоралашини ва бутун Бельгия халқи билан биргаликда аза тутаётгани гапириб, ҳалок бўлганларнинг қариндош-уруғлари ва яқинларини тезроқ бу фожиа асоратларини енгиб ўтишга чақирибди, ярадорлар тезроқ тузалиб кетишига умид билдирибди.

Қозоғистон Президентининг кичкинагина Бельгия каби қиролликка бориши хабарга ҳам лойиқ бўлмаган воқеа, дейди мухбиримиз. Аммо, унутмайликки, Брюссел шаҳри Европа Иттифоқининг маъмурий маркази, феълан пойтахтидир. Ҳеч шубҳасиз, у ЕИ расмийлари билан ҳам учрашувлар ўтказади ва Қозоғистон жаҳон муаммоалрини ечишда иштирок этаётганини намойиш қилади.

Оқсарой номли инидан чиқмайдиган Ўзбекистон Президенти Ислом Карим нима қилмоқда? Ҳеч нарса. Ўзбекистонда ўртача ойлик Қозоғистондан 8 баравар кам, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушган. Ислом Карим истаса ҳам, Ўзбекистон номли давлат борлигини ҳам унутган ЕИ расмийлари у билан кўришмаслар ҳам керак.