29 March 2016
20:48 - Ўзбек футболчилари саралаш босқичида ғолиб бўлишди
Бугун Тошкентда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайн термасини қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голни меҳмонлар дарвозасига йўллаган футболчимиз Сардор Рашидов Қатарнинг “Ал-Жаъий” клубида ўйнайди.

Мазкур ғалабадан сўнг ўзбек футболчилари 2018 йили Россияда ўтадиган футбол мундиалига йўлланма берувчи 3-саралаш ўйинларидан муваффақиятли ўтди ва кейинги босқичга йўл олди.