28 March 2016
21:35 - Петербургда ўзбек мардикорлари орасидан экстремист ови бошланди
Ўрис матбуотининг ёзишича шу йилнинг 19-24 март кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида уч нафар ҳамюртимиз экстремистликда ва давлатга қарши жиноятларда гумонланиб, ҳибсга олинди. Улар Ўзбекисон томонидан халқаро қидирувга берилган экан. Шахси очиқланмаётган маҳбуслар Ўзбекистондан келиши кутилаётган махсус хизмат ходимлари ихтиёрига топширилиши ёки тегишли тартибда экстрадация қилиниши мумкин.

Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари эса Россия ҳукуматини "сиёсий" айбловлар билан Ўзбекистон қидирувида бўлган шахсларни суриштирмай тутиб бераётганликда айблашмоқда. Аммо ҳуқуқ ҳимоячиларининг чақириғидан фойда йўққа ўхшайди.