28 March 2016
19:48 - Тошкентда трамвайлар бутунлай йўқ бўлади
Бугун маҳаллий интернет нашрлар Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Тошкент шаҳри ҳудудидаги йўллар таъминотига оид матбуот конференциясида бундан кейин пойтахтда трамвайлар ҳаракати бутунлай тўхтатилишини таъкидлагани ҳақида ёзди. Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри ҳудудидаги йўлларнинг ривожланиши, мавжуд стандартлардан Европа йўл стандартларига ўтиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган махсус концепция асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

Шунингдек, шаҳар ҳокими хусусий автомобиллар сонининг кўпайиши, қолаверса, бугунга келиб самарасиз бўлиб қолган трамвай тармоқлари сабабли юзага келган муаммолар, уларнинг ҳал этилиш режаси билан шаҳар харитаси асосида батафсил тушунтирди, деб тушунтирибди. Яқин кунларда Тошкент шаҳрида пойтахтнинг энг қадимий транспорт турларидан бири бўлган трамвай ҳаракати бутунлай тўхтатилиб, уларнинг ўрнига айни шу йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар фаолият бошларкан.