28 March 2016
17:09 - Россиянинг шимолий пойтахтида яна 3 нафар юртдашимизни чавақлашди
"Петербургский Дневник" газетасининг ёзишича, Санкт Петербург шаҳри полицияси шаҳарнинг Дыбенко кўчасида ўзбекистонлик уч муҳожирга ҳужум қилиб, уларни ўқ отар қурол ва пичоқ билан яралаган тўдани қидирмоқда. Бундан 4 кун аввал содир бўлган ўзаро муштлашув чоғида номаълум шахслар ҳамюртларимизни ўлдирмоқчи бўлишган. Ҳозирча учовлон ҳамюртимиз оғир аҳволда касалхонада ётибди, исмлари очиқланмаяпти.

Мазкур ҳолат юзасидан полиция Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг суиқасд ва инсон соғлигига зиён етказиш бандлари бўйича бўйича жиноят иши очиб, зўровонларни қидирмоқда.