27 March 2016
21:23 - Tошкентда ҳеч қанда эълонсиз кеча тўхтаб қолган 2 трамвай йўли бугун ишламоқда. Ўзбеклар учун шу ҳам хабар бўлибдими?

Кеча эрталабдан бошлаб 12 ва 26-чи номерли трамвай маршрутларида ҳаракат тўхтаган эди. Расмий эълон бўлмагани сабабли, тошкентликлар ичида бу икки маршрут бутунлай тўхтатилган бўлиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Аммо, бугун бу икки маршрут трамвайлари ҳеч нарса бўлмагандек ишини давом эттирди.

Ўзбекистонда бу каби воқеаларнинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Маълумки, мавжуд режим аҳоли учун бундан ҳам муҳим бўлган нарсаларни ҳам билдириб ўтирмайди. Масалан, ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, ривожланган давлатларни қўйиб туринг, ҳатто қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 баравар орқада эканлигимизни, бизда ўртача ойлик қозоқлардан 8 баравар камлигини, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишини “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” агентлиги хабар қилдилар.

Улар қилмаслар эди, ўзбеклар шундай муҳим нарсаларни ҳам билмасдан яшаб юраверардилар. Шундай экан, икки трамвай линиясининг тўхтаб қолиши ҳақида гапириб ўтиришнинг ўзи кулгили кўринади. Ўзбекистон давлати йўқ бўлиб қолса ҳам ўзбеклар бунга эътибор бермаслиги шубҳасиз.