26 March 2016
07:40 - Ислом террористлари фақат Ғарбни эмас, Шарқни ҳам урмоқдалар, кеча Ироқ ва Яманда 55 киши терактлар натижасида ҳалок бўлди, ИШИД ўлим йўлида

Бутун дунёнинг диққат маказида 22 март куни Брюсселда 31 ёки 32 кишинининг ўлимига сабаб бўлган терактлар турибди. Нима, дуёнинг бошқа қисмида тинчликми? Йўқ, ислом терроризми ҳамма ерда ўзини кўрсатмоқда. Чунки, ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиққан Ислом динининг ҳозир қабул қилинган хато тушунчаларидадир. Демак, Ислом шу шаклда бор экан, исломий террор ҳам бўлади.

Кеча, Ироқнинг пойтахти Боғдодда ва Яманнинг Аден шаҳридаги террористик ҳужумлар натижасида 55 киши ҳалок бўлди, 29 киши Боғдодда, 26 киши Аденда.

Жонли бомба Боғдодда ўзини ўзи стадионда портлатди. Аденда эса, учта жонли бомба саҳнага чиқди. Улардан бири “Тез ёрдам” автомобилини унинг ичидаги доктор, ҳамшира ва бемор билан биргаликда портлатибди.

Ямандаги терактлар учун маъсулиятни ИШИД ўз елкасига олди. Демак, террористлар - суннийлар, ўлдирилганлар - шиалар. Боғдодда ҳам шундай бўлса керак. Балки, тескарисидир. Фарқи йўқ, чунки, ўзини ўзи портлатаётганлар шундай қилиб Оллоҳга хизмат қиламиз ва жаннатга тушамиз деб ўйлашади.

Бундай аҳмоқ мусулмонлардан Оллоҳ юз ўгриб бўлгани ҳам кўриниб турибди, акс ҳолда, қандайдир сигналлар берган бўларди. Демак, ақлни мусулмонларнинг ўзи ишлатиши ва Ислом динининг хато тушунчаларини ўзгартириши, яъни Исломда фундаментал ислоҳотлар қилиши керак.

Дарвоқе, Вашингтон Пост газатасининг кечаги сонида айтилаганидек, “ИШИД Европада кучини кўрсатаётган бўлса ҳам, Ироқ ва Сурияда мағлубиятга учрамоқда”. Ҳа, ростдан ҳам шундай. Россиянинг ёрдами билан Башар Асад режими ўз ерларини ИШИДдан озод қилишни давом эттирмоқда. Ўтган йили май ойида ИШИДнинг қўлига ўтган тарихий Палмира шаҳри шу кунларда русларнинг ёрдамида қайтариб олинди. У ерда бир рус офицери ҳалок бўлди.

Расмда – араблар бу ерларни босиб олмасдан аввал қадимий римликлар тарафидан яратилган афсонавий Палмира шаҳрининг қолдиқлари. Бечора ИШИДчиларнинг шу қолдиқларни йўқ қилишга ҳам кучлари етмади.