23 March 2016
19:51 - Брюсселда терактлар қилган жонли бомбалар аниқланди, одамзод исломий тероризмга кўникадими? (Тузатилган вариант)
Жаҳон ахборот воситаларининг, биринчи навбатда, Ғарбдаги ахборот воситаларининг диққат марказида, табиий, кеча эрталаб Бельгия пойтахти Брюсселдаги Завентем аэропортида ва шаҳар метросида уюштирилган исломий терактлар турибди. Ҳалок бўлганларнинг сони аввал 34 киши деб айтилган эди, ҳозир 32 киши ҳалок бўлгани аниқланди. Ярадорларнинг сони 250 га чиқди.

Брюсселдаги терактларни кимлар қилгани ҳам аниқланди. Аэропортдаги видеокамералар учта террорист ёнма-ён кетаётганини қайд қилган экан. Расмдаги қора кийимли икки одам – ака-ука Ҳалид и Иброҳим Бакрауилар. Уларнинг чап қўлларида қўлқоплар бор. Бомбаларни портлатиш учун босилган тугмалар айнан шу қўлқоплар ичида эканлиги тахмин қилинмоқда. 29 ёшли Ибрагим Бакрауи ўзини аэропортда, 27 ёшли Ҳалид Бакрауи эса метрода портлатган. Аэропортда ўзини портлатган иккинчи жонли бомба 24 ёшли Нажим Лаашрауи экан. Айнан шу уч жонли бомба ўзларини аэропорт ва метрода портлатишгани полиция тарафидан тасдиқланди.

Расмдаги оқ кийимли 3-чи террорист нима сабабдандир ўзини-ўзи портлатмаган. Ҳозир у қўлга олинган, кимлиги ҳам аниқланган. Аэропортда ўзини портлатган иккинчи жонли бомба ким эканлигини расмдаги 3-чи террорист айтиб берган бўлиши мумкин. Табиий, агар у билса. Билмаслиги ҳам мумкин. Чунки оддий жонли бомбалар Брюсселда уюштирилган террористик операция бўйича ҳамма нарсани билмасликларининг эҳтимолиги катта.

Жаҳон ахборот воситаларида турли автоҳалокатлар ҳақида ҳам хабарлар кўп. Катта авиоҳалокатларда 10-15 киши, майдароқларида бир неча киши ҳалок бўлмоқда. Кундалик автоҳалокатларда ҳалок бўлаётганларнинг сони Брюсселдаги терактларда ҳалок бўлганлардан кўп марта катта. Шундай экан, исломий терактлар автоҳалокатлар каби оддий воқеага айланиб бораётганини гапириш мумкин.

Автоҳалокатлар автомобиллар борлиги учун юзага келмоқда. Ислом терроризми эса, Ислом динидаги Қуръонни хато тафсир қилинишидан келиб чиққан хато тушунчалар сабабли мавжуд. Демак, «Бирлик» лидери Абдураҳим Пўлат айтаётгандек, Ислом динида фундаментал ислоҳатлар ўтказилиб, ислом фанатизми, экстремизми ва уларнинг асосида ўртага чиқаётган ислом терроризмини тўхтатиб бўлмайди. Шундай экан, ёки Исломда истоҳотлар ўтказилади, ёки исломий терактлар автоҳалокатлар каби оддий воқеага айланиб қолади.

Табиий, одамзод иккинчи йўлни танлайди ва мусулмонлар буни истамаса ҳам Исломда ислоҳотлар ўтказиб беради. Бу – Ислом динининг ўлими бўлади. Демак, мусулмонлар учун Ислом уламоларини динимизда ислоҳотлар ўтказишга мажбур қилишдан бошқа йўл йўқ.