21 March 2016
00:48 - Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси қайтадан сайланди, аммо ҳеч нарса ўзгармайди, келажакда Қозоғистон парчаланади, Туркистон тикланади

Ғарбнинг Россияга қарши киритган санкциялари ва нефть нархининг кескин тушиб кетиши натижасида Россия билан биргаликда унинг энг яқин ҳамкорларидан бири бўлган Қозоғистонда ҳам иқтисодий тушкунлик бошланганини ҳамма билади. Бундай шароитда инқироздан чиқиш учун нималардир қилиш кераклиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, Қозоғистоннинг диктатор-президенти Нурсултон Назарбой нима учундир вақтидан олдин парламент сайловлари эълон қилганини тушуниш қийин. Чунки, ҳамма диктаторликларда каби Қозоғистонда ҳам парламент қўғирчоқ муассасадир, унинг янгилашнинг маъноси йўқ.

Хуллас, кеча Қозоғистонда мамлакат парламентининг қуйи палатаси бўлмиш Мажлисга сайловлар ўтказилди. Ҳали расмий натижалар маълум эмас. Аммо, exit poll, яъни сайловга қатнашганлар ўртасида ўтказилан сўровномларнинг натижасига кўра, ҳокимиятдаги Нурсултон Назарбойнинг “Нур Ватан” Партияси 82 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади, иккита қўғрчоқ партия (Коммунистик Партия ва Оқ Йўл Партияси) 7 фоизли тўсиқдан озгина ўтиб, Мажлисга кирдилар.

Мажлиснинг қайтадан сайланиши Қозоғистоннинг ҳаётида ҳеч қандай роль ўйнамайди, дейди мухбиримиз. Аммо, Қозоғистонни инқироздан олиб чиқиш учун Нурсултон Назарбой нима қилолади? Ҳеч нарса.

Бир нарса аниқ, Россия парчаланса, Қозоғистон ҳам парчаланади. Москванинг истаги билан Қозоғистонга бериб юборилган Авлиёотадан тортиб Чимкентгача бўлган ўзбекларнинг ерлари Ўзбекистонга қайтарилади. Бу орада чиқиши мумкин бўлган ва ўзбекларнинг ғалабаси билан тугаши муқаррар бўлган урушларнинг олдини олишнинг ягона йўли эса, ҳозирги Тожикистонни ҳам ўз ичига олувчи Туркистонни тиклашдир.