19 March 2016
14:48 - Истанбул марказида портлаш юз берди, 2 киши ҳалок бўлди, жонли бомба портлагани тахмин қилинмоқда
Тахминан 1 соатча аввал Истанбулнинг марказидаги Истиқлол кўчасида порташ бўлди, 2 киши ҳалок бўлди, 7 киши яраланди, дейилади Миллиёт газетасининг сайтидаги хабарда. Жонли бомба ўзини-ўзи портлатгани тахмин қилинмоқда, аммо шу дақиқаларгача ҳеч қандай расмий хабар тарқатилмаган.

Жонли бомба порталаганини биринчи бўлиб ёзаётган СNN Turk агентлиги воқеанинг гувоҳларига асосланаётган эмиш. Яна шу агентликнинг тахминига кўра, жонли бомба ўзини ўзи порталатиш учун кетаётган пайтда бомба портлаб кетган.

Бу тахминга ишониш мумкин, дейди “Ҳаракат” мухбири, чунки Истиқлол кўчаси Истанбулнинг марказий майдони ҳисобланадиган Тақсим майдонига бориб улашадиган ўта говжим ер, жонли бомба жойини топиб портлаш қилса, ўнлаб одамларни ўлдириши муқаррар эди. У Тақсим майдонига кетаётганида бомба портлаб кетган бўлса керак.