19 March 2016
00:44 - Париждаги терактнинг иштирокчиси Белгияда қўлга олинди, Ғарб кайф қилмоқда, Абдураҳим Пўлат нима қилиши керак?
Ғарбнинг кўзга кўринган ахборот воситалари сўнги соатларда Бельгия хавфсизлик кучлари Брюсселда махсус операция ўтказиб, ўтган йили 13 ноябрь куни Парижда уюштирилган ва 130 киши ҳалок бўлган терактининг иштирокчилари ва ташкилотчиларини қўлга олишлари билан боғлиқ воқеаларни дақиқама-дақиқа ёритиш билан оворалар.

Бельгия расмийлари бу операция давомида 5 киши қўлга олингани, улардан бири – операция пайтида оёғидан яраланган Салаҳ Абдеслам (Salah Abdeslam, аслида Солиҳ Абдусалом бўлса керак, расмда) Париждаги терактларнинг асосий иштирокчиси ёки уюштирувчиси деб ҳисобланиб, ўша теракт кунидан бери қидирилаётганини маълум қилдилар.

Франция Президенти Франсуа Олланд ўз хурсандчилигини яширомай, дарҳол телеканаллар орқали халққа байрамдаги каби мурожаат ҳам қилди. АҚШ Президенти Барак Обаманинг қароргоҳи – Оқ Уйнинг матбуот хизмати Бельгия ҳукуматига Париждаги терактчиларни топиш масаласида АҚШ тарафидан керакли ҳамма ёрдам берилганини билдирди.

Тўғри, Парижда ўта даҳшатли теракт амалга оширилди, 130 киши ҳалок бўлди, бир неча террорист ўша кунлариёқ йўқ қилинди, аммо унинг бошқа иштирокчилари ва уюштирувчиларини фош қилиш ва қўлга олиш муҳим эди, бу иш амалга оширилмоқда.

Бироқ, Ғарб, хусусан, америкаликлар ислом терроризмини бошқарувчи қандайдир марказни топамиз деб ўйлашаётган бўлсалар, янглишадилар. Бундай марказ йўқ. Бундай марказ вазифасини Ислом динининг ўзи бажармоқда.

Ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг ҳозир тан олинган хато тушунчаларида эканлиги, ислом терроризмини йўқ қилиш учун бу хато тушунчаларни тузатиш, Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш кераклигини биринчи бўлиб “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат исботлаб берди. Унинг фикрича, қолоқ ва қашшоқликда қолган Ислом дунёси бундай ислоҳотлар ўтказишга қодир эмас, одамзоднинг прогрессив қисми бу масалада Ислом дунёсига ёрдам бериши керак.

Бельгияда бор-йўғи бир нечта исломчи террористнинг қўлга олинишидан Ғарб кайф қилар экан, ислом терроризмининг илдизларини йўқ қилиш ва ислом терроризмини тўхтатиш йўлини кўрсатиб берган Абдураҳим Пўлат нима қилиши керак?