18 March 2016
21:49 - Яхши хабар: Украина ҳукумати ўзбек автомобилларига махсус божни бекор қилди
Киевдаги «Урядовий курьер» газетаси халқаро савдо-сотиқ бўйича Украина идоралараро комиссияси Ўзбекистондан импорт қилинадиган автомобилларга қўйилган махсус божни бекор қилгани ҳақида хабар қилди. Мазкур бож 2014 йилнинг 5 декабрида украин ҳукумати томонидан ички бозорни муҳофаза қилиш мақсадида жорий қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралида Ўзбекистон ҳам Украинадан кириб келаётган маҳсулотларга нисбатан қўшимча божхона солиқларини бекор қилганди.