18 March 2016
19:41 - Қоровулбозорда солиқчи 4 йилга қамалди
Ўзбекистон Бош Прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Шавкат Камолов порахўрликда айбланиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Солиқ идораси раҳбари тумандаги “Sorbon Sardor Lux” МЧЖ раҳбарларининг жиноятларини хаспўшлаш эвазига 1100 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қиибди.

Тезкор тадбир давомида қўлга олинган солиқчи 2015 йилнинг июлида жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди томонидан жазога тортилиб бўлган экан. Буни қарангки, Бош Прокуратура мансабдорнинг содир этган жинояти ва унга берилган жазо ҳақида орадан бир йил ўтибгина хабар бермоқда. Бу вақт мобайнида солиқчи амнистия туфайли аллақачон озодликда ҳам бўлса керак, дейди мухбиримиз.