17 March 2016
17:27 - Қувайт жамғармаси соғлиқни сақлаш тизимимиз учун қарз бермоқчи
Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (KFAED) Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш соҳаси ривожи учун 23,8 миллион доллар миқдорида кредит ажратишга қарор қилган. Мазкур жамғарма раисининг ўринбосари Ҳамад Сулаймон Ал-Умар Тошкентда Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов билан бу ҳақдаги келишувни имзолаган.

UzDaily интернет нашрига кўра, мазкур кредит Ўзбекистонда тиббий хизматлар кўрсатиш сифати ва самарадорлигини яхшилашга хизмат қилади. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг урология ва гемодиализ бўлинмалари учун ускуналар сотиб олиш ҳамда ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш режалаштирилган. Кредит 4 йиллик имтиёзли давр билан 26 йил муддатга тақдим этилди. Кредит ставкаси йиллик 1,5 фоиз ва маъмурий харажатлар учун 0,5 фоизни ташкил этади.