16 March 2016
15:18 - Ўзбекистонда ёғингарчилик: туннель ва кўча бўйлари сувга тўлди
Бугун Тошкент шаҳри ва вилоятларда ёққан кучли ёмғир аҳолига каттагина ташвиш келтирди. Хусусан, қишлоқ жойларида лойдан қурилган деворлар ағанаб, кўчалар юриб бўлмайдиган лой бўлди. Пойтахт Тошкент шаҳридаги айрим жойлар, жумладан, Юнусободдаги “Гранд Холл”, Чилонзор улгуржи савдо маркази, Қўйлиқ бозори атрофидаги туннел ва ариқлар, Ўзгариш ҳамда Эркин кўприклари атрофидаги йўлларни сув босди. Бу эса транспорт қатновида турли ноқулайликларни келтириб чиқарди, тирбандликларни вужудга келтирди.

Бундан ташқари «Ўзгидромет» маркази 16-19 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи борлигидан огоҳлантирмоқда. Бугун Ўзбекистоннинг шимони Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан бошқа барча ҳудудларида кучли ёмғир ёғди.