14 March 2016
21:08 - Қизиқ: Россия ва Тожикистон биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказмоқдалар, ўзбекларга тиш кўрсатишми?

Тожик ахборот воситалари бу икки мамлакатнин ҳарбий кучлари биргаликда бугун Тожикистонда ҳарбий машғулотлар бошлашгани ҳақида хабар тарқатдилар. Машғулотларда бамбардимон-ракеталар ташувчи Ту-22М3 учоқлари, Су-25СМ штурмовиклар, Су-24М бамбардимончилар, Ми-24 ҳужумчи вертолетлар ва ҳарбий ҳаво кучларига оид бошқа турли техника воситалари иштирок этишидан тушунса бўладики, айнан ҳарбий ҳаво машғулотлари ўтказилмоқда.

Россиянинг Маркзий Ҳарбий Округи қўшинларининг қўмондони генерал-полковник Владимир Зарудницкий бугун Душанбега етиб келган эса, Россиянинг бу машғулотларга эътибори катта эканлигини кўрсатади..

Бу машғулотлар ўзбекларга тиш кўрсатиш эканлигигага ҳеч қандай шубҳа йўқ.