14 March 2016
20:26 - Мисрнинг Адлия вазирини Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги ҳунукроқ гаплари учун ишдан ҳайдашди, ҳокимиятда мусулмон-қардошлар бўлса, тош бўрон қилишарди
Мисрнинг Адлия вазири Аҳмад Зинд телеканаллрдан бирида чиқиш қилаётган пайтида оғзидан чиқиб кетган “агар қонунни бузса, Муҳаммад пайғамбарни ҳам қамаган бўлардим” сўзлари учун ишдан бўшатилгани ҳақида кўплаб жаҳон ахборот воситалари хабар қилдилар. Ўз-ўзидан маълумки, бу эҳтиросли сўзлар ростдан ҳам вазирнинг “оғзидан чиқиб” кетган. У дарҳол бу сўзлари учун кечирим сўраган ҳам. Унинг пайғамбарни ёмон қилиб кўрсатиш нияти бўлмаган. Бу мамлакатнинг судьялар жамияти айнан шу фикрдан келиб чиқиб, вазирни ишдан бўшатиш қарорини қоралашибди.

Маълумки, бу мамлакатда узоқ йиллар диктаторлик қилган Ҳусни Муборак йиқитилгач, унинг ўрнига сайланган исломчиларнинг “Мусулмон-қардошлар” ҳаракатиг вакили Муҳаммад Мурси бир йилдан кейин армия тарафидан йиқитилган ва ҳокимият феълан ҳарбийлар қўлига ўтганди. Улар Мисрни исломлаштиришга бошлаган Муҳаммад Мурси ва “Мусулмон-қардошлар” ҳаракатининг раҳбари Муҳаммад Бадини ўлимга ҳукм қилдиришди ҳам.

Ҳеч шубҳасиз, агар Муҳаммад Мурси ҳали ҳам президент бўлса эди, Адлия вазири Аҳмад Зинд дарҳол тош бўрон қилиб ўлдириларди. Динимизга ва пайғамбаримизга ҳурмат бўлиши керак, дейди мухбиримиз, аммо мусулмонлар фанатизм руҳидан қутилишлари ҳам керак. Акс ҳолда, Ислом дунёси ҳозирги ғариб аҳволдан чиқолмайди. Одамларга ақл берган Оллоҳ мусулмонлар ҳам ақл билан яшашини истаган, акс ҳолдда ақл берармиди? Ақл ишлатадиган одам ҳам баъзида хатолар қилиши, оғзидан хато сўзлар чиқиб кетиши мумкин. Атайлаб қилинмаган хатолар кечирилиши лозим.