14 March 2016
19:19 - Собиқ ўрис хуфяси билан жиноий шерикчилик қилган Ўзбекистон фуқароси қидирилмоқда
LifeNews интернет нашрининг хабарига кўра, Россия Федерал Хавфсизлик Хизматининг, яъни СССР парчалангандан кейин номини ўзгарирган КГБнинг собиқ ходими майор Евгений Шурышев билан биргаликда асосан ўзбекистонлик муҳожирларни ғайриқонуний равишда мамлакат ҳудудига олиб кириш ва жойлаштиришда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Шоҳиста Ўринова қидирилмоқда эмиш. Нашрга кўра, жиноий гуруҳ Татаристон ва Оренбург вилояти ҳудудида ноқонуний тайёрланган миграция карталарини ҳорижликларга пуллаш билан шуғулланиб келган.

Тергов маълумотларига кўра, деб ёзади LifeNews, гуруҳга Оренбург вилояти ФСБ бошқармаси собиқ ходими, Евгений Шурышев бошчилик қилган ва ўзбекистонлик Шоҳиста Ўринбаева унга яқиндан кўмак берган. Ўзбекистон фуқроси қидирилмоқда, собиқ ўрис хуфясининг тақдири борасида маълумот йўқ.