13 March 2016
09:45 - Қрим масаласида қримтатарлари ҳам сўз ўйинларига ўтмоқдалар
Украинларнинг УНИАН агентлиги Қримтатарлари Миллий Мажлисининг жорийдаги раиси Рефат Чубаровнинг қуйидаги сўзларини келтирибди: “Қримни Украинага қайтариш бўйича ҳар қандай мулоқот Россиянинг иштироки билангина натижа бериши мумкин, аммо Керемль буни истамайди. Демак, Қримни деоккупация қилиш бўйича мулоқотга Россияни мажбурлаб киритиш керак.”

Россия Қримни Украинага қайтаришни истамас экан, бу масала бўйича мулоқотга кирмаслиги ўз-ўзидан маълум, дейди мухбиримиз. Шундай экан, Россияни бу масала бўйича мулоқотга тортадиган куч топилса, ўша куч Россияни Қримни қайтаришга ҳам мажбурлай олади.

Демак, Рефат Чубаров сўз ўйини қилиш билан овора. Аслида, қримтатарларининг лидерлари сўз ўйинлари билан эмас, амалий ишлар билан шуғулланишлари керак. Амалий иш - Турк Дунёсини бирлаштириш ва унинг кучи билан Россияни аввал мулоқотга тортиш, сўнгра Қримдан воз кечишга мажбурлашдир. Бошқа йўл йўқ. Тўғри, Турк Дунёсини бирлаштириш осонликча бўладиган иш эмас, аммо бу ерда ҳам бошқа йўл йўқ.